19 Май 2020 йил
757
Камаз уриб юборган аёл воқеа жойида вафот этди
Жорий йилнинг 16 май куни соат 19:00 ларда Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, Хўжақишлоқ маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-101 автомобиль йўлининг 24 км.да ҳайдовчи 1989 й.т. А.И. (эркак) “КАМАЗ” русумли юк транспорт воситасини бошқараётиб, ортга буриб олиш мақсадида орқага ҳаракатланиб, орқа томонида йўлнинг ўнг четида турган пиёдани уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, пиёда 1955 й.т. Б.Қ. (аёл) оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ҳайдовчилар пиёдаларга эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз.
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати