10 Октябр 2024 йил
328
Юк ва йўловчи ташиш транспорт воситалари устидан назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Сурхондарё вилоятининг "Дарбанд" ЙПХ масканида Йўл патрул
хизмати ҳамда Транспорт назорати инспекцияси ходимлари ҳамкорликда пост орқали
ҳаракатланаётган йўловчи ва юк ташиш транспорт воситаларининг техник ҳолати,
тегишли ҳужжатлари, ташилаётган юкларнинг ҳолати устидан назорат рейд
тадбирларини олиб бормоқда.
Ҳайдовчилар
билан узоқ манзиллар томон ҳаракатланиш вақтида дам олиш соатларида транспорт
бошқармасликлари, автомобил йўлларида тезликни оширмаслик, авария ҳолатини
юзага келтирмаслик, йўловчиларни ташишда хавфсизлик талабларига қатъий амал
қилишлари хусусида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.