2 Ноябр 2023 йил
755
Йўл транспорт ҳодисаларининг содир бўлишини олдини олиш чораларини кўриш, долзарб вазифамиз.
Сурхондарё
вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси
бошлиғи вилоятдаги барча шаҳар-туман ЙҲХБ бошлиқлари билан ҳудудлардаги йўл
ҳаракати хавфсизлиги борасидаги бугунги аҳволни танқидий баҳолаб, хавфсиз
ҳаракатни ташкил этиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, пиёдалар билан тарғибот
ишлари ва ҳуқуқбузарликларни маҳалла кесимида муҳокама қилиш борасида йиғилиш
ўтказди.
Йиғилишда, энг
долзарб вазифа этиб, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва йўл
инфратузилмасидаги камчиликларни бартараф этиш чоралари белгиланди.