27 Декабр 2024 йил
1493
Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Йўл патрул хизмати ходимлари томонидан Термиз шаҳридаги мактабларда ўқувчилар ўртасида йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш борасида тарғибот машғулотлари бўлиб ўтди. Бунда асосий эътибор қишки таътилда вояга етмаган болалар билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилди.