31 Май 2024 йил
588
Йўл ҳаракати интизоми — болаликдан бошланади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармаси Олий таълим ҳамда Мактагача ва мактаб таълими
ташкилотлари билан ҳамкорликда ЙПХ катта инспекторлари томонидан Термиз
шаҳридаги 17-ДМТТ тарбияланувчилари билан "Хавфсиз пиёда" шиори
остида дарс машғулоти ўтказилди.
Бунда
болаларга автомобил йўлларида ҳаракатланиш тартиби, велосипедлардан фойдаланиш
талаблари ҳамда тартибга солувчининг ишоралари ҳақида тушунчалар берилди.