Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шахсий таркиби малака тоифа синовларини топширишди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Ички ишлар
органлари ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлокий-психологик
тайёргарлигини ташкиллаштириш тўғрисида”ги ҳамда “Ички ишлар органлари
ходимларига малака тоифасини бериш ва малака тоифасига эга ходимлар ҳисобини
юритиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруқларига мувофиқ, шунингдек
“Ички ишлар органларида 2023-2024-йиллар учун мўлжалланган хизмат, жанговар,
жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик ўқув машғулотларини ташкил этиш тўғрисида”ги фармойишига асосан вилоят
ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл
ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шахсий таркиби ходимларидан 2023/2024-ўқув йили
якунида хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарликлари
даражасини баҳолаш ва малака тоифасини бериш мақсадида жисмоний тайёргарлик
машғулотлари ҳамда спортнинг қўл жанги усулларидан тўғри ва оқилона қўллашлари
юзасидан синовлар қабул қилинди.