21 Феврал 2023 йил 369

Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан

  Ҳозирги кунда терговчи ва суриштирувчилар нафақат ақлий меҳнат, балки жисмоний меҳнат билан ҳам шуғулланиб келишмоқда. Жумладан, 2023-йилнинг 17-20-февраль кунлари “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари терговчи ва суриштирувчилари томонидан ҳудудий Ички ишлар бўлимлари ҳамда яшаш хонадонлари атрофида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

    Ободонлаштириш ишлари давомида терговчи ва суриштирувчилар томонидан 80 дан ортиқ мевали дарахт кўчатлари экилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот зхизмати

Text to speech