11 Январ 2022 йил
447
Жарқўрғонлик қидирувдаги шахс қўлга олинди
Жарқўрғон туманида 2021 йил 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” бандида, кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Ҳайитобод” маҳалласида яшовчи, Н.Назир 2022 йил 6 январь куни туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ва Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторлари томонидан туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати