1 Ноябр 2021 йил
375
Жарқўрғонлик Баҳриддин маҳалладошини уриб безорилик жиноятини содир қилди
Жарқўрғон туманида 2021 йил 30 сентябрь куни соат 20.00 ларда, туманнинг “Маданият” маҳалласи ҳудудида жойлашган мактабнинг спорт майдончасида, туманнинг шу маҳаллада яшовчи, И.Нодирни (исм шарифлар ўзгартирилган) маҳалладоши М.Баҳриддин жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан қўли билан дуч келган жойига уриб, соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати етказган. 15 октябрь куни М.Баҳриддинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати