20 Сентябр 2021 йил 563

Жарқўрғонда уй сотган фирибгар пулларни ўзлаштириб кетди

Жарқўрғон туманида 2021 йил 14 сентябрь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида доимий рўйхатда туриб, вақтинча Жарқўрғон тумани “Улуғбек” маҳалласида яшовчи, А.Рустам марҳум укаси А.Рашидга тегишли бўлган, “Улуғбек” маҳалласи ҳудудида жойлашган уйни 2021 йил 6 март кунида маҳалладоши, М.Гулнорага 24.000 (йигирма тўрт минг) АҚШ долларига сотишга ва пулларни 2021 йил 1 август кунига қадар олишга келишиб, бошидан 1000 (бир минг) АҚШ доллари олишга эришиб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган. 14 сентябрь куни А.Рустамга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech