14 Октябр 2021 йил
415
Жарқўрғонда безорилик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Жарқўрғон туманида 2021 йил 6 октябрь куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, 8 сентябрь куни соат 16.00 ларда, туманнинг “Порлоқ Юлдузи” маҳалласида яшовчи, Ж.Олим туманнинг “Кунчиқиш” маҳалласи ҳудудида жойлашган хусусий корхонада, Қумқўрғон тумани “Уяс” маҳалласида яшовчи, Д.Асрор билан ўзаро жанжал оқибатида, Ж.Олим қўли билан Д.Асрорни дуч келган жойига уриб, “ўртача оғир шикаст” етказган. 6 октябрь куни Ж.Олимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати