14 Сентябр 2021 йил 472

Жарқўрғонда безорилик қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Жарқўрғон туманида 2021 йил 2 август куни соат 13.00 ларда, туманнинг “Марказий Сурхон” маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо дўконида, шу маҳаллада яшовчи, Ж.Сайёра, туманнинг “Хўжақишлоқ” маҳалласида яшовчи, С.Муҳаббатни ўзаро жанжаллашиши оқибатида қўли билан дуч келган жойларига уриб, “ўртача оғирликда”ги шикаст етказган. 14 август куни Ж.Сайёрага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech