15 Октябр 2021 йил 422

Жарқўрғонда безори жавобгарликка тортилди

Жарқўрғон туманида 2021 йил 6 октябрь куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, 7 сентябрь куни соат 22.00 ларда, туманнинг “Маслаҳаттепа” маҳалласида яшовчи, Ч.Собир туманнинг “Авлод” маҳалласи ҳудудида, туманнинг “Ўрикли” маҳалласида яшовчи, И.Жамол билан ўзаро жанжаллашиши оқибатида, Ч.Собир қўли билан И.Жамолни дуч келган жойига уриб, “ўртача оғир шикаст” етказган. 6 октябрь куни Ч.Собирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech