7 Июл 2021 йил
489
Жанжал оқибатида талабага тан жароҳати етказди
Денов туманида 2021 йилнинг 7 июнь куни соат 11.00 ларда, туманнинг “Дўстлик” маҳалласида яшовчи, Ф.Ҳамид туманнинг “Чамбил” маҳалласида, шу маҳаллада яшовчи, Тошкент шаҳридаги университет талабаси, Б.Ойбек билан жанжаллашиб қолиб, Ф.Ҳамид қўли билан Б.Ойбекнинг юзига уриб, “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати етказган. 20 июнь куни Ф.Ҳамидга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати