11 Июл 2022 йил
380
Янги Ўзбекистон Конституцияси – менинг Конституциям!
Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, учинчи сектор раҳбари Абдувоҳид Исмоиловнинг жойларда маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, нуронийлар, хотин-қизлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокидаги учрашувлари давом этмоқда.
Ангор туманида бўлиб ўтган навбатдаги тарғибот тадбирида, Абдувоҳид Исмоилов Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг Янги Ўзбекистонни янги босқичда ривожлантиришдаги ўрни, инсон қадрини улуғлашдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди.