1 Июл 2022 йил 239

Қизириқда, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси юзасидан тарғибот тадбири бўлиб ўтди

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокама этилмоқда.
Бугун Қизириқ тумани ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганлиги муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник 3-сектор раҳбари Исмоилов Абдувоҳид Саломович ҳамда туман ҳокими Пардаев Рустам Убодуллаевичлар иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Йиғилишда сектор раҳбарлари туман Кенгаш котибияти мудири, туман Кенгаши депутатлари туман ҳокими ўринбосарлари корхона ва ташкилот раҳбарлари тумандаги МФЙ раислари ва хотин қизлар фаоллари журналист ва блогерлар иштирок этишди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида ўтган учрашувда Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар берилди Бош Қонунга киритилган ўзгаришлар кенг муҳокама қилинди.

Text to speech