21 Ноябр 2022 йил 333

Қизириқда сигир ўғрилари қўлга олинди

Қизириқ туманида 2022 йил 3 ноябрь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасининг хабарига кўра, туманнинг “Етимқум” маҳалласида яшовчи, С.Жамшид (исм шарифлар ўзгартирилган) 15 октябр куни туман ИИБга берган аризасида, 16 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахслар ҳовлисида жойлашган молхонасидан 5.500.000 (беш миллион беш юз минг) сўмлик 1 бош сигирини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни туманнинг “Етимқум” маҳалласида яшовчилар, Б.Жондор ва тумандаги мактаб ўқувчиси, Ж.Жамоллар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 3 ноябрь куни Б.Жондор ва Ж.Жамолларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech