1 Ноябр 2024 йил 462

Қизириқ туманидаги оталиққа олиган мактабда “Яшил чироқ” тадбири ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруғи билан оталиққа олинган Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги 30- сонли умумий ўрта таълим мактабида “Яшил чироқ” тадбири ўтказилди.

Тадбирда ИИВ Академияси ўқитувчиси, вилоят ИИБ вакили, туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл патрул хизмати ходимлари, маҳалла профилактика инспектори, МГ масъул ходимлари ҳамда  мактаб директори иштирок этди.

Тадбир давомида ўқувчиларга йўл белгиларининг мақсади ва маънолари тушунтирилиб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлари юзасидан тавсиялар берилди. Тадбирда, ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлари билан фаол иштирок этишди.

Text to speech