Қизириқ туманида илғор пахта теримчилар рағбатлантирилди.
Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шодиев, вилоят
ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи
ўринбосари майор Ҳ.Нурматов, ва Қизириқ тумани ИИБ бошлиғи подполковник
Ш.Алламуротовлар Қизириқ туманининг “Янгикент" маҳалласи ҳудудидаги оилавий
пудрат пахта даласида бўлишди. Ушбу ҳудудда олиб борилаётган пахта йиғим-терим жараёнлари
билан яқиндан танишди. Дала майдонларида пахта теримчилари учун яратилган шарт-шароитларни
кўздан кечириб, илғор теримчилар билан суҳбатлашилди.
Шу билан биргаликда пахта йиғим-терим ишларида фаол иштирок этаётган
илғор теримчиларга рағбатлантириш тариқасида совғалар улашилди.
Масъулларга йиғим-терим ишларини уюшқоқлик билан
давом эттириш, теримчилар учун даланинг ўзида иссиқ овқат, ичимлик суви ва
бошқа зарурий шарт-шароитлар бўлишини таъкидланди.