8 Март 2025 йил
1150
Қизириқ туманида байрам муносабати билан хотин-қизларга фуқаролик ID карталари топширилди
8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан саккиз нафар хотин-қизларга фуқаролик ID карталари тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик тўғрисидаги қонунининг 6-моддасига мувофиқ 15 йилдан ортиқ яшаган тўрт нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олиниб, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди ҳамда уларга Ўзбекистон Республикаси ID-карта паспортлари расмийлаштириб берилди.