9 Август 2022 йил 214

Қизириқ тумани ИИБда “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида спорт тадбирлари ташкил этилди

Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида Ички ишлар органлари тизимида жорий йилнинг 1 август кунидан 1 сентябрь кунига қадар “Ватанпарварлик ойлиги” деб эълон қилинган.

Шу муносабат билан бугун Қизириқ туманида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ички ишлар органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ва спортни ривожлантириш мақсадида ҳамда “Соғлом авлод учун” шиори остида 5000 метр масофага югуриш “Марафон” мусобақаси ўтказилди.

Text to speech