21 Июн 2023 йил 190

Қизириқ тумани ИИБда ходимлардан психологик тестлар олинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруқ талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Қизириқ тумани ИИБ ходимлари психодиагностик текширувдан ўтказилиб, уларнинг психологик портретлари яратилмоқда.

Шунингдек, улар билан психопрофилактик суҳбатлар ўтказиш билан бирга керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБда ходимлар билан ўтказилаётган психологик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech