10 Январ 2023 йил 2065

Ижтимоий тармоқларда «Сурхондарё вилояти Бойсун туманида врач аёвсиз калтакланди»! –сарлавҳаси остида тарқалган видеохабар юзасидан расмий муносабат

Жорий йилнинг 9 январь куни 14:30 ларда Бойсун тумани «Косиблар» маҳалласида жойлашган Бойсун тумани тиббиёт бирлашмасида шифокор вазифасида ишловчи Ф.Ж ни фуқаро Ш.Х уриб тан жароҳати етказиши натижасида тан жароҳати олиб ерга йиқилади.

Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари вақтида Ш.Х, Ш.Ҳ, Ф.Ж га нисбатан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланади ва экспертиза хулосасига кўра Ф.Ж. (шифокор)нинг олган тан жароҳати «енгил» тан жароҳати деб баҳоланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 10 январь куни Бойсун туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаро Ш.Ҳ ва Ш.Х ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-модда 2-қисмининг «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech