22 Ноябр 2021 йил 842

Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган, сариосиёлик фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

Музработ туманида 2021 йил 4 ноябрь куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, туманнинг “Чегарачи” маҳалласида яшовчи, А.Аваз (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил июнь ойида, Сариосиё туманида яшовчи, Б.Бобомурод ишончига кириб, укаси В.Воҳидни Музработ туманидаги Ҳарбий қисмга ишга киритишни ваъда қилиб, 500 (беш юз) АҚШ доллорини алдаб олиб кетганлигини билдирган. 4 ноябрь куни Б.Бобомуродга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech