13 Июн 2022 йил 260

“Интизом ойлиги” доирасида ички ишлар органлари шахсий таркибининг муаммолари ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш ҳамда “Темир интизом ва ҳалоллик – мувафаққият калити” шиори остида “Интизом ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги Фармойишининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари ҳамда Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими ички ишлар органларида Хотин-қизлар масалалари бўйича бош инспекторлари томонидан бошқарма Шимолий минтақавий худуд Денов тумани Ички ишлар бошқармаси ҳамда Узун, Сариосиё, Олтинсой туманлари ИИБларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат самарадорлигини ошириш ва шахсий таркиб ўртасида соғлом маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шунингдек ходимларнинг индивидуал-психологик ҳусусиятларини ўрганиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳусусан, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида салбий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шахсий таркибнинг хизмат ва дам олиш шароитларини яхшилаш, уларнинг оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда кўмаклашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий, амалий ва тарбиявий профилактик чора-тадбирлар ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech