13 Август 2023 йил
355
“Интизом ойлиги” доирасида 9-сон тергов ҳибсхонаси ходимларининг ота-онаси ва яқин қариндошлари билан учрашув бўлиб ўтди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “2023 йил 25 июлдаги Ички ишлар вазирлиги тизимида 25 июль кунидан 25 август кунига қадар “Интизом ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида”ги 208-сон фармойиши қабул қилинган эди.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 12 август куни 9-сон тергов ҳибсхона ходимларининг ота-оналари ва яқин қариндошлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда хизмат интизоми, қонунчилик коррупция ва порахўрлик иллатлари тўғрисида сўз юритилиб, бугунги кунда ички ишлар тизимига берилаётган имконият ва имтиёзлардан самарали фойдаланишлари тушунтириб ўтилди.
Тадбир якунида хизмат вазифасига сидқидилдан ёндошиб, сафдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-онасларига ҳибсхона бошлиғининг “Ташаккурнома”лари топширилди.