“Интизом ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан Термиз шаҳар ИИБ фахрийлар кенгашининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ва “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.
Термиз шаҳар ИИБда “Интизом ойлиги” доирасида, шаҳар ИИБ фахрийлар кенгаши
аъзолари, шаҳар ИИБ ёш ходимлари ҳамда Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Сурхондарё Академик лицей ўқувчилари иштирокида “Уч авлод” учрашуви
бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,
уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
2022 йил 15 март кунидаги ПҚ-167-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирининг 2021 йил 15 июл кунидаги буйруғи талаблари асосида, жорий йилнинг 26
июн куни вилоят ИИБ раҳбарияти, вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши, Термиз шаҳар ИИБ Фахрийлари
иштирокида “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.
Йиғилиш аввалида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва
кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Шерзод Шадиев сўзга чиқиб,
бугунги кунда муҳтарам Президентимиз, Ички ишлар вазирлиги ҳамда вилоят ИИБ томонидан
Фахрийларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб, бугунги кунда фахрийлар
билан ишлаш тизими янги босқичга кўтарилаётганлигини алоҳида таъкидлаб, шаҳар ИИБда
хизмат олиб бораётган ходимларга хизмат интизомига қатъий риоя этишлари, шунингдек,
ИИВнинг тегишли фармойишига асосан, жорий йилнинг 1 июн кунидан 30 июн кунига қадар
ИИОда “Интизом ойлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан, ҳар бир ходим ушбу
ойликда фаол иштирок этишлари ҳақида топшириқлар берди.
Бунда кекса авлод вакиллари фахрий устозлар сўзга чиқишиб,
шаҳар ИИБда хизмат олиб бораётган ёш ходимларга панд-насиҳатлар бериб, хизмат интизомига
қатъий риоя этишлари, фуқаролар билан ҳушмуомала бўлишлари қолаверса ҳар бир мурожаатга
масъулият билан ёндошиб, вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда хизмат олиб боришлари тўғрисида маслаҳатлар беришди.
Йиғилиш
сўнгида, шаҳар ИИБнинг бир қатор фаол фахрийларига вилоят ИИБ бошлиғининг Фахрий
ёрлиқлари ва эсдалик совғалари шу билан биргаликда Сурхондарё Академик лицей ўқувчиларига
ҳам фахрий ёрлиқлар ҳамда асталик совғалар тантанали равишда топширилди.