“Интизом ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан Шўрчи тумани ИИБ фахрийлар кенгашининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ва “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2024
йил 10 май кунидаги тегишли фармойишига асосан, жорий йилнинг 1 июнь кунидан 30
июнь кунига қадар ички ишлар органларида “Интизом ойлиги” деб эълон
қилинганлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нуронийларни ҳар
томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 15 март кунидаги ПҚ-167-сон Қарори
ижросини таъминлаш мафқсадида, жорий йилнинг 13 июнь куни, вилоят ИИБ
раҳбарияти, вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши, Шўрчи тумани ИИБ Фахрийлари ва туман
ИИБда хизмат олиб бораётган ходимлар иштирокида Шўрчи тумани ИИБ Фахрийлар
кенгашининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ва “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.
Йиғилиш аввалида бошқарма ММИ ва
КБТХ бошлиғи ўринбосари Нурматов Ҳусан Пардаевич сўзга чиқиб, бугунги кунда
муҳтарам Президентимиз, Ички ишлар вазирлиги ҳамда вилоят ИИБ томонидан
Фахрийларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб, бугунги кунда Фахрий
ходимлар билан ишлаш тизими янги босқичга кўтарилаётганлигини алоҳида таъкидлаб,
ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Д.А.Назармуҳамедов томонидан тизимда
хизмат олиб бораётган фахрий устозларга йўллаган кўрсатмасини ўқиб эшиттириб,
йиғилишга иштирок этган фахрий устозларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиб,
масъул раҳбарларга ушбу мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича вазифалар юклаш билан
бирга, хозирги кунда ИИОда “Интизом ойлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати
билан, ҳар бир ходим ушбу ойликда фаол иштирок этишлари, туман ИИБда хизмат
олиб бораётган ходимларга хизмат интизомига қатъий амал қилишларини ҳақида
топшириқлар берди.
Йиғилиш давомида Шўрчи тумани ИИБ
Фахрийлар кенгаши раиси лавозимига номзод кўрсатилиб, йиғилиш қатнашчилари
томонидан Фахрийлар кенгаши раиси этиб, истеъфодаги старшина Норбой Пардаев бир
овоздан маъқулланди.
Шундан сўнг, Шўрчи тумани ИИБ
Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги старшина Норбой Пардаевнинг жорий йилда
фахрийлар ва ёш ходимлар йўналиши бўйича ташкил этилиши режалаштирилган
режа-графиги тингланди.
Шунингдек, ушбу тадбир “Уч авлод”
учрашувига уланиб кетди.
Бунда кекса авлод вакиллари фахрий
устозлар сўзга чиқишиб, туман ИИБда хизмат олиб бораётган ёш ходимларга панд-насиҳатлар
бериб, хизмат интизомига қатъий риоя этишлари, фуқаролар билан ҳушмуомала
бўлишлари қолаверса ҳар бир мурожаатга масъулият билан ёндошиб, вазиятни тўғри
баҳолаган ҳолда хизмат олиб боришлари тўғрисида маслаҳатлар беришди.
Йиғилиш сўнгида, истеъфодаги
старшина Норбой Пардаев ИИВнинг тегишли буйруғи билан эсдалик қўл соати билан
шунингдек, туман ИИБнинг бир қатор фаол фахрийларига вилоят ИИБ бошлиғининг
Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.