10 Июн 2024 йил
362
“Интизом ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти ИИБ тизимида хизмат қилаётган ходимларнинг оила аъзолари билан психопрофлактик суҳбат ташкил этилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш
хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи
мутахассис-психологлари ҳамда амалиётчи психолог иштирокида Сурхондарё вилояти ички
ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган ходимларнинг оила аъзолари билан
психопрофлактик суҳбат ўтказилди.
Ўтказилган психопрофлактик суҳбат давомида ходимларнинг оила аъзоларини
муаммолари ўрганилиб, оилада вужудга келиши мумкин бўлган руҳий ҳолатлар ҳамда
стресс ва депрессияга тушиб қолишни олдини олиш ва бу вазиятлардан осонгина
чиқиб кетиш юзасидан тушунчалар берилди.
Сурхондарё
вилояти ИИБда ходимлар билан ўтказилаётган психологик тадбирлар давом
эттирилаяпди.