9 Май 2022 йил
496
Расмий муносабат: Бойсун тумани “Pulxokim plaza”
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган “Pulxokim plaza” меҳмонхонаси раҳбари “telegram”даги ҳудудий фаол каналларидан бирида ёритилган танқидий материал сабабли канал администраторига босим ўтказиб, ҳақоратлагани ва унга нисбатан ошкора таҳдид қилгани акс этган телефон сўзлашуви юзасидан Бойсун тумани Ички ишлар бўлими томонидан ўрганиш олиб борилмоқда.
Ўрганиш натижалари тўғрисида батафсил маълум қиламиз.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати