8 Август 2025 йил 496

“Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида “Ходим психолог ҳузурига эмас-психолог ходим ҳузурига” тамойили асосида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси таркибида хизмат қилаётган ходимларнинг оиласи ҳамда турмуш шароитлари ўрганилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 28 июл кунидаги 282-сон фармойиши асосида “Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан “Ходим психолог ҳузурига эмас-психолог ходим ҳузурига” тамойили асосида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси таркибида хизмат қилаётган ходимларнинг оиласи, уларнинг турмуш шароитларини ўрганиш мақсадида, яшаш хонадонларига борилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Ташриф буюрилган хонадонларнинг муаммолари ўрганилиб, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари билан психологик суҳбатлар ўтказилиб, уларга керакли ва зарур бўлган тавсия ҳамда маслаҳатлар берилди.

 Бунда асосий эътибор мутахассис-психологлар томонидан ходимларнинг оиласида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олишга қаратилди.

Text to speech