Қилни-қилқ ёргувчи эксперт-криминалистлар ўртасида кўрик танлов ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 27 апрел кунидаги тегишли буйруғи ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2022 йил 08 августь кунидаги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика марказида “Энг яхши эксперт-криминалист” кўрик-танлови ўтказилди. Ушбу ўтказилган кўрик танловда ходимлар онги ва қалбига “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” концептуал ғоясини сингдириш, уларда ватанпарварлик ва юрт тақдирига дахлдорлик ҳиссини кучайтириш мақсад қилинди.
Унга кўра кўрик-танловнинг “Энг яхши эксперт-криминалист” йўналиши бўйича Сурхондарё вилояти ИИБ ЭКМ ва барча шаҳар-туман ИИБ ЭКГ экспертлар иштирокидаги уч йўналишдаги яъни;
- ходимларнинг билим даражасини аниқлашга қаратилган тест синовлари;
- Калашников автомати ва Макаров пистолетини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ҳамда йиғиш;
- Эксперт-криминалистика фаолияти йўналишидаги якка тартибдаги суҳбатлар орқали саралаш босқичида ташкил этилиб ғолиблар аниқланди.
Ушбу кўрик-танловнинг “Энг яхши эксперт-криминалист” кўрик танловда биринчи ўрин Сурхондарё вилояти ИИБ ЭКМ БИГ катта эксперти катта лейтенант Ҳ.Номазов, иккинчи ўрин Денов туман ИИБ Шимолий минтақа ЭКГ катта эксперти О.Вахобов ҳамда учинчи ўрин Термиз шаҳар ИИБ ЭКГ катта эксперти И.Норбековларга насиб этди.
Ҳудудий саралаш босқичида ғолибликни қўлга киритган, ходимлар Республикада бўлиб ўтадиган кўрик танловида иштирок этишади.