Ижтимоий тармоқларда "Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман ИИБ ходимлари нима сабабдан "Хўжа қишлоқ" маҳалласида истиқомат қилаётган фуқарони хафа қилган” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан қуйидагилар маълум бўлди.
Жарқўрғон тумани “Хўжақишлоқ” маҳалласида яшовчи Ш.Ж. спиртли ичимлик истеъмол қилишга ружу қўйиб, оила аъзолари билан уй-жой масаласида давом этиб келаётган низоси сабабли, 2021 йил 11 июнь куни соат 14.30 ларда маст ҳолатда уйига бориб, ўзи билан биргаликда истиқомат қилувчи онаси Ш.Р. билан тортишиб қолиб, қўлидаги арматура билан онаси Ш.Р.ни уриб, бошқаларни ҳам “ўлдираман”- деб, жанжал қилади.Фуқаро Ш.Р. жанжални тинчитиш ва ўғли Ш.Ж.га чора кўриш мақсадида, Жарқўрғон тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторларига телефон қилиб, уларни уйига чақиради.2021 йил 11 июнь куни соат 17.00 ларда Жарқўрғон тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари Ш.Р.нинг уйига бориб, Ш.Ж.нинг ёнида олиб юрган пичоғини олиб қўйиб, Ш.Ж.ни тинчлантириш учун яқин қариндоши Қ.Ш.га топширади. Шу куни соат 23.00 ларда Ш.Р. Жарқўрғон туман ИИБга телефон орқали мурожаат қилиб, Ш.Ж дўконга бориб фуқаролар билан жанжаллашаётганлигини билдиради.Жарқўрғон тумани ИИБ 3-сонли ИИБ бошлиғи, ҲПБ профилактика инспекторлари Жарқўрғон тумани “Мингчинор” маҳалласида жойлашган дўкон ёнига бориб, Ш.Ж. фуқаролар билан тортишаётгани сабабли 3-сонли ИИБ биносига олиб боришади. Фуқаро Ш.Ж. Ички ишлар бўлими ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаганлиги ва қаршилик кўрсатганлиги сабабли спиртли ичимлик истеъмол қилган ёки қилмаганлигини текшириш мақсадида, туман тиббиёт бирлашмаси нарколог хонасига олиб борилиб, тан жароҳатлари ва спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги ҳолати юзасидан текширувдан ўтказилиб, туман ИИБ биносига олиб келинган ва фуқароларни рўйхатга олиш китобига қайд этилиб, сўров-суҳбат хонасида профилактик суҳбат ўтказилиб, яшаш манзилига кетиши учун жавоб берилган. Фуқаро Ш.Ж.га нисбатан ички ишлар органлари ходимлари томонидан бирор-бир тан жароҳати етказиш ҳолати бўлмаган.Фуқаро Ш.Ж 2021 йил 11 июнь куни спиртли ичимлик истеъмол қилиб, фуқароларнинг тинчлигини бузганлиги ва ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлиги ҳолати юзасидан, Жарқўрғон тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум бўлди.
Сурхондарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати