Ижтимоий тармоқларда “Қонунлар ишламагандан кейин билакка эрк бериладими? Ўзбекистон мусулмонлари идорасидагилар уялишмасин: Бойсунда зўравон ҳожи эшон зулми кучаймоқда?” мавзусида тарқалган мақолалар юзасидан Расмий муносабат:
Мазкур ҳолат Бойсун тумани ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганилганида қуйидагилар маълум бўлди.
2021 йил 14 апрель куни соат 10:30 ларда Бойсун тумани “Инкобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Ўктам ва Қ.Абдураҳмонлар яшаш маҳалласи ҳудудида жойлашган “Асланбек эксклюзив боғлари” МЧЖга қарашли ерда Бойсун туман “Ҳунармадлар” маҳалласида яшовчи фуқаро М.Абдуваҳоб ҳамда М.Абдулҳамидлар илгаридан давом этиб келаётган ер майдони устида тортишиб жанжалашиб, жанжал вақтида бир-бирларини қасддан уриб тан жароҳат этказишган.
Натижада, фуқаро Ж.Ўктам, Қ.Абдураҳмон, М.Абдуваҳоб ва М.Абдулҳамидлар тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилишган.
Ҳозирги вақтда фуқаро Ж.Ўктам, Қ.Абдураҳмон, М.Абдуваҳоб ва М.Абдулҳамидлар олган тан жарохатларининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида Республика суд-тиббиёт экспертиза илмий-амалий маркази Сурхондарё филиалига суд-тиббий экспертизалар тайинланган ва юқорида номлари келтирилган фуқаролар экспертиза кўригидан ўтказилган.
Республика суд-тиббиёт экспертиза Илмий-амалий маркази Сурхондарё филиалининг 2021 йил 19 апрель кунидаги хулосасига кўра фуқаро Ж.Ўктам “ўртача оғирликдаги” тан жароҳати, фуқаро М.Абдуваҳоб “соғлиқнинг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати, М.Абдулҳамид эса “енгил” тан жароҳати олишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бойсун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йилнинг 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган, тергов ҳаракатлари жараёнида Ж.Ўктамни М.Абдулҳамид ва М.Абдуваҳоблар бир гуруҳ бўлиб тан жароҳати етказишагнлиги аниқланган.
2021 йилнинг 29 апрель куни жиноят иши Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “и” бандига қайта малакаланиб, М.Абдулҳамид ва акаси М.Абдуваҳоблар жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланганлар.
Ҳозирги кунда Бойсун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум қилинади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати