15 Декабр 2021 йил
432
ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Касбий тайёргарлик ойлиги" доирасида экспертиза сирлари ўрганилди
Жорий йилнинг 14-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Касбий тайёргарлик ойлиги" доирасида, Сурхондарё вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика бўлими бош эксперти подполковник Анвар Шарапов, Эксперт-криминалистика бўлими катта эксперти лейтенант Садириддин Чориев ва лейтенант Нурмуҳаммад Маматқобиловлар криминалистик техникалар (криминалистик жамадон)лари ёрдамида «Дактилоскопик экспертиза», «Баллистик экспертиза», «Кимёвий экспертиза», «Трассологик экспертиза», «Ҳужжатларни техник криминалистик экспертиза»лари ва экспертиза тадқиқот материаллари бўйича кўргазмали амалий ўқув машғулоти ўтказишди.