28 Ноябр 2022 йил 210

ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Тарихий хотирасиз келажак йўқ" мавзусида тадбир ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамов томонидан имзоланган 2022-йил 20-августдаги тегишли фармайишига асосан ноябрь ойи "Ўзбекистон тарихи" фани ойлиги деб эълон қилиниши муносабати билан Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани “Минора” маҳалласида ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари томонидан "Тарихий хотирасиз келажак йўқ" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда минора тарихи ва шу ерда жойлашган музей бўйича маълумотлар берилиб, ўқувчилар томонидан тайёрланган Ҳарбий ватанпарварлик руҳида тайёрланган кўргазмали чиқиши намойиш этилди.

Text to speech