27 Май 2022 йил
361
ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Саид Аҳмад ижодига бир назар" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Жорий йилнинг 27-май куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Ўзбекистон Қаҳрамони" Саид Аҳмад таваллудининг 102 йиллиги муносабати билан "Саид Аҳмад ижодига бир назар" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўтказилган тадбирда Термиз давлат университети Ўзбек адабиётшунослик кафедраси ўқитувчилар Филология фанлари бўйича фалсафа доктори С.Раимова ва Филология фанлари бўйича фалсафа доктори Н.Эгамбердиевалар иштирок этишди.
Улар ёзувчининг ҳаёт йўли, ижодидаги мувафаққиятлар ҳамда унинг асарлари тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек тадбирда академик лицейнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси С.Норбоева Саид Аҳмад қаламига мансуб "Йўқотганларим ва топганларим" асари ҳақида керакли маълумотлар бериб ўтди.