16 Июн 2022 йил 228

ИИВ Сурхондарё академик лицейида ота-оналар билан учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 15-июн куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё Академик лицейи раҳбарияти ҳамда биринчи курсни тамомлаган ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда, сўзга чиққан масъуллар академик лицейи ўқувчиларнинг ёзги таътилини мазмунли ўтказиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Шунингдек, апрель, май ойларида Давлат тест маркази томонидан олинган тест таҳлиллари ҳамда ўқувчиларнинг тартиб интизоми таҳлил қилиниб, келгусида уларни мақсадли ўқувга тайёрлаш бўйича таклиф ва фикр мулоҳазалар билдирилди.
Учрашув сўнгида ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари ўртасида ўзининг билими ва одоб ахлоқи билан тенгдошларига ўрнак ва намуна кўрсатиб, жамоат ишларида фаоллик кўрсатиб келаётганларнинг ота-оналарига академик лицей раҳбариятининг ташаккурномалари топширилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech