ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Маънавият ойлиги" доирасида, "Китобсевар миллат" шиори остида маънавий тадбир ташкил этилди
Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган "Китобсевар миллат" шиори остида ўтказилаётган иккинчи китобхонлик ҳафталиги ҳамда ИИВ томонидан "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз!" шиори остида ўтказилаётган "Маънавият ойлиги" доирасида, Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан "Зукко китобхон" кўрик танлови бўлиб ўтди.
Унда туман ИИБ жамоалари ва ИИВ Сурхондарё академик лицейининг "Эверест" жамоаси иштирок этишди. Якуний натижаларга кўра ғолиб жамоалар ИИБ томонидан қимматбаҳо совғалар ва китоблар билан тақдирланишди. Тадбирнинг иккинчи қисмида академик лицей ўқувчилари Термиз шаҳридаги Адиб Собир Термизий номидаги кутубхонасига ташриф буюриб, кутубхонада яратилган шароитлар, кутубхонага аъзо бўлиш, электрон китобларни излаш, Интернет ва WI-ФI зонаси хизматидан фойдаланиш каби маълумотларга эга бўлишди.