ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Китоб ва газета қариндош" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
"Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий-бурчимиз!" шиори остида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида, ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Китоб ва газета қариндош" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси, шоир, публицист, "Жануб посбони" газетасининг бош муҳаррири Ж.Аноров, шоир Ў.Абраев, халқаро Турон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира В.Эрматова ҳамда Жарқўрғон туман Ахборот кутубхона маркази ходими Ш.Ҳайдаровалар иштирок этишди.
Тадбирда шоирлар томонидан чоп этилган янги китоблар ҳамда АКМ ходимлари томонидан республикамизда энг сўнги нашр этилган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.
Шунингдек, академик лицейда ўтказилган "Зукко китобхон" кўрик танловида фахрли ўринларни эгаллаган ўқувчилар академик лицей маъмурияти томонидан бадиий китоблар билан тақдирланишди.