30 Июн 2022 йил 222

ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Инсон қадри учун" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 30-июнь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасида назарда тутилган энг асосий нормаларга оид "Инсон қадри учун" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда ИИВ Сурхондарё академик лицейи директори подполковник Б.В.Бўриев ва Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси Ф.Янгибоевлар киритилган ўзгаришлар шарҳи бўйича маълумотлар бериб, Янги Ўзбекистонни барпо этишда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқни рози қилишга қаратилган ҳаракатлар ҳамда аҳолига яқиндан хизмат кўрсатишнинг қонуний асослари ҳақида сўзлади. "Давлат, жамият-инсон тамойили эмас, балки янги киритилаётган "Инсон, жамият-давлат" тамойили асосида янги Конституция лойиҳаси ҳақида маълимот бериб, инсон манфаатлари ва эркинликлари ҳар нарсадан устун эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбир якунида лицей жамоаси томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech