2 Май 2022 йил 404

ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари умумхалқ ҳайрия ҳашарида фаол иштирок этишди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 26-апрелдаги фармойишига асосан "Маҳалла озодлиги - юрт фаровонлиги" шиори остида ўтказилган умумхалқ ҳайрия ҳашари ИИВ Сурхондарё академик лицейида ҳам уюшқоқлик билан бўлиб ўтди.
Ҳашар давомида академик лицей ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, лицей ўқувчилари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдуллаев Рўзи бобо ҳолидан ҳабар олишиб, Рўзи бобо хонадонида ҳам ҳашар ишларини олиб борилиб, хонадон саронжом саришта қилинди. Академик лицей жамоаси Жарқўрғон туманидаги “Минор”, “А.Навоий” ва “Соқчи” маҳаллаларида истиқомат қилувчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган хонадонларга бўлишиб, уларнинг ҳам ҳолидан хабар олишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech