16 Июн 2023 йил 197

ИИВ Сурхондарё Академик лицейи ўқувчилари Ички ишлар бошқармасида амалий иш жараёнлари билан танишди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023 йил 1 июнь кунидаги тегишли фармойишига асосан Ички ишлар органларида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилаётган “Ёшлар ойлиги” доирасида жорий йилнинг 15 июнь куни ИИВ Сурхондарё Академик лицейи ўқувчиларининг амалий тажрибасини бойитиш мақсадида, вилоят Ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматларининг хизмат фаолияти билан яқиндан таништириш бўйича тадбирлар ташкил этилди.

Ўқувчи ёшлар ўзлари қизиққан саволларга жавоб олиш билан бирга, Ички ишлар бошқармасининг амалий бой тажрибага эга бўлган ходимларнинг хизмат фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига ҳам эга бўлишди.

Text to speech