1 Феврал 2025 йил 1001

ИИВ Сурхондарё академик лицейида терроризм ва экстремизмга қарши кураш борасида тарғибот тадбири ўтказилди.

ИИВ Сурхондарё академик лицейида  терроризм ва экстремизмга қарши кураш борасида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққан Жарқўрғон тумани Хожа Абдулварроқ Ат-Термизий жоме масжид имом ҳатиби А.Нормуротов ҳамда Жарқўрғон тумани ИИБ Тезкор қидирув хизмати ходими Й.Раимовлар томонидан ўқувчиларга қонунга хилоф равишда диний мазмундаги материалларни сақлаш, тарқатиш учун жавобгарлик, диний экстремизм, фундаментализм, сепаратизм каби тушунчаларнинг мазмун-моҳияти ўқувчилар эътиборига етказилди. Ўтказилган тадбир  ўқувчиларнинг диний экстремизм ва терроризм ҳамда кибержиноятлар ҳақида билимларини янада бойитишга хизмат қилди.

Text to speech