17 Январ 2025 йил
60
ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари билан давра суҳбати ва психологик-тренинг машғулоти ўтказилди.
ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчиларининг касбий мотиватциясини шакллантириш ва нутқ маданиятини ривожлантириш мақсадида психологик семинар-тренинг ташкил этилди.
ИИВ
Сурхондарё академик лицейи ўқувчиларининг янада чуқур билим олишига, Ватанга
садоқат билан хизмат қилиши, эмоционал интеллектини ривожлантиришида,
шунингдек, танлаган касбида кенг салоҳиятга эга бўлишида психологик ёрдам берувчи семинар-тренинг
машғулоти ташкил қилинди.
Тренинг давомида, психолог томонидан ўқувчиларнинг нутқ маданиятини ривожлантиришга доир қизиқарли психологик ўйинлар ташкил этилди.