ИИВ Сурхондарё Академик лицейида бир гуруҳ ўқитувчи ва ўқувчиларни тақдирланди
Жорий йилнинг 14-октябр куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида ўқиш жараёнида ўзининг билим ва салоҳияти билан ўзининг тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ўқувчи, уларнинг устозлари ҳамда ота-оналарини муносиб тақдирлаш мақсадида тадбир ташкил этилди. Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Ф.Шадиев иштирок этди. Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021-йил 14-июлдаги "Идоравий академик лицейлар ўқувчиларига Ички ишлар вазири степиндиясини таъсис этиш тўғрисида"ги 199-сон ва "Ўқишдаги мувофаққиятлари учун" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги 200-сон буйруғи ҳамда Ички ишлар вазирининг 2023-йил 30-сентябрдаги 530-сонли буйруқларига асосан мукофотланган ўқитувчи ва ўқувчилар ўқиб эшиттирилди.
Шунингдек жорий йилнинг 6-9 октябр
кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг "Карате" турининг "IТКЕ" йўналишида
ўтказилган Жаҳон чемпионатида фахрли 2-ўринни қўлга киритган ўқувчи Алиев Элбекнинг
ота-онасига ташаккурнома эълон қилинди. Тадбир якунида ўқитувчи ва ўқувчиларга
бошқарма раҳбарияти ва Академик лицей
директорининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалари тантанали равишда
топширилди.