4 Октябр 2024 йил
601
ИИВ Сурхондарё академик лицейида, вилоят ИИБ эксперт-криминалистика маркази ходимлари ҳамда академик лицей ўқувчилари иштирокида маҳорат дарси ўтказилди.
Жорий йилнинг 4 октябр куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида,
вилоят ИИБ эксперт-криминалистика маркази ходимлари ҳамда академик лицей ўқувчилари
иштирокида маҳорат дарси ташкил этилди.
Ушбу маҳорат дарси давомида ўқувчиларга ҳодиса содир
бўлган жойни кўздан кечириш, содир этилган жиноятларни аниқлаш усуллари, экспертиза
турлари ҳамда криминалистик экспертиза вақтида ишлатилиши лозим бўлган махсус воситалар,
шунингдек, замонавий мобил криминалистик лаборатория имкониятлари ҳақида ҳам тегишли
маълумотлар бериб ўтилди.
Жараён
давомида ўқувчилар ўзларига зарур бўлган билим ва кўникмаларга эга бўлишди.