5 Октябр 2024 йил
533
ИИВ Сурхондарё академик лицейида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Ахборот таҳлил гуруҳи катта терговчиси "Шон-шараф ордени" соҳиби полковник Арипов Хурсан Хайруллаевич билан “Касбим фахрим” мавзусида учрашув ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар
билан таъминлаш департаментининг 2024 йил
26 январдаги тегишли кўрсатмасига
асосан, ёшларда ватанпарварлик, танлаган
касбига садоқат, мардлик
сингари туйғуларни кучайтириш, улар онгига “Ватанга
ва халққа садоқат
билан хизмат қилиш - олий бурчимиз!”-деган,
ғояни сингдириш мақсадида, давлат мукофотлари билан тақдирланган ички ишлар органлари
ходимлари ҳамда соҳа фахрийлари иштирокида “Халқ хизматида”
ва “Касбим фахрим”
мавзуларида учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.
Бугун ана шундай учрашувлардан бири, ИИВ Сурхондарё академик лицейида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Ахборот
таҳлил гуруҳи катта терговчиси "Шон-шараф ордени" соҳиби полковник Арипов Хурсан Хайруллаевич билан бўлиб ўтди.
Суҳбат
давомида, полковник Арипов Хурсан Хайруллаевич ўзининг ҳаётий ҳамда касбий фаолияти давомида
эришган ютуқлари, ўзининг бой тажрибаларини лицей ўқувчилари билан улашди.
Самимийлик акс этган учрашувда, лицей ўқувчилари маърузасининг сўзларини мароқ
билан тинглаб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.