ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Криманилистика фани ва Ички ишлар органларида криминалистиканинг методларидан фойдаланиш усуллари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Жорий йилнинг 22 сентябр
куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик литцейида Сурхондарё
вилояти Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика маркази катта эксперти
катта лейтенант Х.Номазов иштирокида “Криманилистика фани ва Ички ишлар
органларида криминалистиканинг методларидан фойдаланиш усуллари” мавзусида давра суҳбат ўтказилди.
Суҳбат аввалида
Х.Номазов Кримналистика фанининг предмети,
тизими ва вазифалари, услублари ҳамда жиноятчиликка қарши курашда ички ишлар
органларида криминалистиканинг методларидан фойдаланиш усуллари ҳақида маълумотлар
бериб ўтди.
Ўтказилган давра суҳбат
давомида ўқувчилар учун мавзуга оид видеолавҳалар намойиш этилди.
Тадбир сўнгида ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган
саволларга жавоблар олишди.