15 Август 2024 йил 252

ИИВ Пробация бошқармаси бошлиғи Термиз шаҳрида тунги хизматга жалб қилинган йўриқномада иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари, Пробация бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Уралов томонидан ўрганиш давомида, “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятларга қарши курашиш” ойлиги доирасида Термиз шаҳрида тунги хизматга жалб қилинган соҳавий хизматлар ва ҳамкор ташкилотларга йўриқнома ўтилди.

Мазкур йўриқномада тунги хизматга жалб қилинган ҳар бир ҳуқуқтартибот органлари, жамоат ва тегишли ташкилот ва идора ходимларининг белгиланган вазифа ва мақсадлари Халқимиз ва Президентимиз ишончини оқлаш, юртимиз тинчлиги ва фуқароларимиз осойишталигини таъминлаш йўлида олиб бораётган вазифаларни ҳололлик билан адо этиш, қилинган қасамёдга содиқ бўлган ҳолда бажариш, халқимизни бугунидан рози қилиш асосий ва муқаддас бурч эканлиги таъкидланди.

ИИВ Пробация бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг вилоятдаги ўрганишлари давом этмоқда.

Text to speech